«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан 4 киши тақдирланди
Президент қарорига асосан 4 нафар фуқаро «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон — «Олтин юлдуз» медали топширилди:
- Аҳмедов Муҳаммад Исматович — Бухоро вилояти «Маданият Муҳаммад Исмат» фермер хўжалиги раҳбари;
- Аюпов Шавкат Абдуллаевич — Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти директори;
- Ғофуров Иброҳим Усмонович — Ёзувчилар уюшмаси аъзоси;
- Йўлчиева Муножот Абдувалиевна — Ўзбекистон давлат консерваторияси кафедра мудири.
Аввалроқ Оксана Чусовитинага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилгани ва Отабек Шукуров «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлангани хабар қилинган.