Ўзбекистонда ҳар 2 йилда Халқаро кулолчилик форуми ўтказилиши белгиланди

Шавкат Мирзиёев 24 август куни «Халқаро кулолчилик форуми ва кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Ўзбекистонда  2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кўргазма-савдоси, Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Дастлабки форум Фарғона вилоятининг Риштон туманида ташкил этилади. Форум доирасида «Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар» мавзусида илмий-амалий конференция ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 мартга қадар форум расмий веб-сайти ишга туширилади, жумладан, унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалар реализациясини ташкил этиш имконияти яратилади. Музей дўконлари, эсдалик совғалар савдо тармоқларининг вакиллари ва халқаро харидорлар, машҳур коллекционерлар тадбирга таклиф этилади. Хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалар улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро туманида «Нақшбанд» ҳунармандчилик маркази очилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қўқонда II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилиши ва Бухорода XIX «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтгани маълум қилинган.

Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Спорт15:08 | 3.12.22
Пелега ўткир респиратор инфекция ташхиси қўйилди
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди
Янгиликлар14:21 | 3.12.22
Қирғизистон ва Тожикистон чегара туманларидаги қишлоқлар ўртасида тўқнашув юз берди