Панжшердаги қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан музокара ўтказаётгани айтилди
Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати билан тўғридан-тўғри ва билвосита музокаралар олиб бораётгани маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Қайд этилишича, улар вазиятни тинч йўл билан ҳал этмоқчилигини, аммо ҳаракат ҳарбий вариантни танласа, қуролли курашга тайёрлигини таъкидлаган.
«Бизнинг ҳаракат билан бевосита ва билвосита алоқаларимиз бор. Бизнинг позициямиз — Афғонистоннинг порлоқ келажагини, барча афғонларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни, ижтимоий адолатни ва барча афғонларнинг манфаатларини ифода этадиган, улар ишонадиган инклюзив ҳукуматни таъминлайдиган мулоқотни ўрнатиш», — деган қаршилик вакили Фаҳим Дашти нашрга берган интервьюсида.
У, шунингдек, ҳозирча музокаралар тафсилотларини ошкор қила олмаслигини айтган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Панжшер билан боғлиқ масалада қайси давлат ёрдам бера олишини айтганди. Шунингдек, Панжшер қанча муддатгача «Толибон» ҳаракатига қаршилик кўрсатиши маълум бўлган.