Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга мажбурлади — видео
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўқитувчилар ҳожатхона тозалаш ишларига мажбуран жалб этилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳридаги 31-мактаб чет тили ўқитувчилари ҳожатхона тозалаш ва қайта таъмирлаш, мактаб ҳовлиси ва атрофини ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилинган.
Таъкидланишича, ҳолат бўйича Қарши тумани 31-сон мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани ва Қашқадарёда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани маълум қилинган.
