Қорақалпоғистонда ИИБ ходимлари ака-укани калтаклагани айтилган хабарга муносабат билдирилди

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари 2 эркакка куч ишлатиб, жароҳат етказгани хабар қилинганди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 23 март кунги Беруний туманлараро судининг қарорида М.Э. ва М.Б.ни онаси даъвогар Х.У.нинг тарбиясига олиб бериш тўғрисида курсатилган бўлиб, ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон бошқармаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан туман ИИБ бошлиғи жамоат тартибини мажбурий ижро қилишда вужудга келадиган тўсиқларни бартараф этишда ходим ажратиш юзасидан талабнома юборилган.

Таъкидланишича, соат 16:00 атрофида ИИБ ходимлари МИБ Тўрткўл тумани бўлими ходимлари, даъвогар ва Тозабоғёп ОФЙ раиси жавобгар Ж.Р.дан аёлнинг фарзандини олиш учун ИИБ ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш чоралари олиб борилган. Ҳодиса жойида жавобгар ижрочи ва бошқа тадбир иштирокчиларига тўсқинлик қилишининг олдини олиш мақсадида уни ушлаб туриш чоралари кўрилган.

Қайд этилишича, эркак ва унинг укаси ички ишлар бўлими ва туман прокуратураси биносида шовқин чиқариб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсинмасдан майда безорилик ҳаракатларини содир қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди томонидан ҳуқуқбузарлар Р.М. ва Ю.М.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, ака-укалар хизмат вақтида Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида профилактика катта инспекторини қасддан уриб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, жавобгарнинг ота-онаси ва укаси туман ҳокимлиги биносига бориб, майда безорилик ҳаракатларини амалга оширган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Тўрткўл тумани ИИБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган вилояти Поп туманида ички ишлар бўлими ходимлари фуқарони куч ишлатиб олиб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Сирдарёда ички ишлар ходими фуқарога куч ишлатгани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда