Шавкат Мирзиёев экологик ҳолатни яхшилаш юзасидан видеоселектор ўтказади
Шавкат Мирзиёев 24 август куни навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, унда мамлакатда экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент «Экологик аудит тўғрисида»ги қонунни имзолагани ва Шавкат Мирзиёевнинг Оролбўйи ҳудуди бўйича таклиф этган резолюцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қабул қилингани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда экологик мобил назорат постлари ташкил қилиниши, Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирилиши ва Тошкентда фуқаролар дарахтни кесаётган эркакка қаршилик қилгани маълум қилинган.