«Толибон» ҳаракати «Ал-Қоида» жангариларини ҳимоя қиладими?

«Толибон» ҳаракати «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳига Афғонистон ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаслиги маълум қилинди. Бу ҳақда ҳаракатнинг сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наимга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Наимнинг сўзларига кўра, Афғонистонда ҳеч қандай «Ал-Қоида» гуруҳи фаолият олиб бормайди.

«Мен кўп марта айтганимдек, биз ҳеч кимни Афғонистон ерларини бошқа давлатлар хавфсизлигига қарши ишлатишига йўл қўймаймиз. Ҳеч бир мамлакатга, ҳеч кимга», — деган у толиблар «Ал-Қоида» жангариларини ҳимоя қиладими, деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, «Толибон» «Ал-Қоида» билан алоқа сақламайди, икки тузилма аъзолари ўртасида «оилавий алоқалар» бўлиши мумкин. Ҳаракат деярли бутун Афғонистонни эгаллаб олганидан сўнг «Ал-Қоида» тарафдорларининг уларни табриклаши аҳамиятсиз эканини айтган.

Бундан ташқари, Наим АҚШ томонидан «Ал-Қоида» билан алоқаси учун қидирувда бўлган «Толибон» етакчиларидан бири Ҳалил Ҳаққонийнинг Кобул хавфсизлиги учун жавобгар экани ҳақидаги маълумотларни ҳам рад этган. БМТнинг июнь ойидаги ҳисоботида таъкидланишича, «Толибон» ва «Ал-Қоида» алоқаларини узмаган. Ташкилот «Ал-Қоида» Афғонистоннинг камида 15 вилоятида борлиги ва мазкур вилоятларда террорчи ташкилотнинг 500 га яқин жангариси жойлашганини маълум қилганди.

Аввалроқ Пентагон «Толибон» ҳаракати Афғонистонда «Ал-Қоида» учун бошпана берганини маълум қилганди. Шунингдек, «Ал-Қоида» дунё давлатлари учун жиддий хавф эмаслиги айтилган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023