Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 22 август куни 35 ёшли эркак вояга етмаган болани уриб, унга жароҳат етказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа соат 14:00 атрофида Чилонзор тумани 8-мавзесида содир бўлган. Аниқланишича, мавзеда яшовчи болалар ўзаро жанжаллашиб қолган. Уларнинг тортишувига болалардан бирининг 35 ёшли отаси Қ.Б. аралашган ҳамда 11 ёшли К.А.ни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Вояга етмаган К.А.га етказилган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. 

Аввалроқ Тошкентда йигит кар-соқов қизни дўппослагани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда собиқ маҳалла раиси калтакланиб, далага ташлаб кетилгани маълум қилинган.