«Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди» — Президент
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 24 август куни ўтказилаётган экология муаммоларига бағишланган видеоселекторда Зомин тоғларида рўй берган ўрмон ёнғинлари бўйича ҳам тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар аҳоли массивларида 855 гектар майдонга эга «яшил майдон» ҳамда 585 гектар майдонда «жамоат парклари» ташкил этиш бўйича топшириқ берилган.
«Экология бизнинг ҳаёт-мамотимиз. Ҳар бир вилоят ҳокими шахсан келиб бош вазирга келиб тақдимот қилади. Мен ўзим қишлоққа бориб қаттиқ ўйга толаман, Зоминда ёнғин бўлди, бир бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, чорасини кўрамиз.
Бўстонлиқдаги аҳвол ҳам яхши эмас, ҳаммаёқ чанг-тўзон. Бу масалани бевосита бош вазиримизга топширганим бежиз эмас», — дейди Президент.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилояти Зомин туманида 1 август куни дала майдони ёниб кетганди. Кейинчалик Зомин миллий табиат боғида 8 август куни соат 16:50 да ёнғин содир бўлган.