Аҳмад Масъуд Афғонистон ҳукуматининг тез қулаши билан боғлиқ 4 сабабни очиқлади

Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд, америкалик ҳарбийлар чиқиб кетганидан сўнг, Ашраф Ғани ҳукумати бир неча ҳафтага ҳам туриб беролмаслигини билганини айтди. Бу ҳақда у «РБК» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Фото: «Wall Street Journal»

Таъкидланишича, Масъуд барча хорижий вакилларни бу бўйича огоҳлантирган. Хусусан, у АҚШнинг «Толибон» ҳаракати билан музокарачиси Залмай Халилзод билан бу бўйича гаплашган.

«Мен АҚШ қўшинлари олиб чиқилгандан кейин Афғонистонда ҳукумат бир неча ҳафта ҳам чидаб беролмаслигини айтдим. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳукумат икки йилгача ушлаб турилиши тахмин қилинганди. Ҳатто мен ҳам хато қилдим. Бу воқеа тез содир бўлишининг сабаблари — коррупция, ўзбошимчалик ва одамлар билан ҳукумат ўртасидаги улкан жарлик. Яна бир сабаб, афғон армияси бунча вақтдан бери АҚШ пудратчиларига ва қўллаб-қувватлашига қарам бўлиб, уларсиз ишлай олмай қолган», — деган Масъуд.

«Америка қўшинларининг тез чекиниши оқибатида армия ҳалокатга учради, руҳий тушкунликка тушиб қолди ва бу бизни тартибсизликка олиб келди», — деб қўшимча қилган у.

Аввалроқ Аҳмад Масъуд Панжшердаги вазият бўйича маълумот берганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятига кира олмагани хабар қилинган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023