Байденга коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида ҳисобот берилди

АҚШ разведкаси мамлакат президенти Жо Байденга коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди. Бу ҳақда «The Washington Post»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, президентга тақдим этилган ҳисоботда хасталикнинг келиб чиқишига оид аниқ хулоса берилмаган. Яъни тадқиқотчилар коронавирус табиий равишда келиб чиққани ёки сунъий яратилгани борасида аниқ тўхтамга кела олмаган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ америкалик мутахассислар коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида ҳисобот тайёрлаётгани маълум қилинганди. Мазкур ҳужжатни дастлаб АҚШ президенти Жо Байден кўриб чиқади. Кейинчалик махфий маълумотларга эга бўлмаган ҳисобот версияси жамоатчиликка эълон қилинади.

«Мен бу маълумотлар жамоатчиликка қачондан бошлаб тақдим этилишини аниқ айта олмайман. Бироқ бу бир неча кундан сўнг маълум бўлади», — деган Оқ уй матбуот котиби.

Аввалроқ АҚШ коронавируснинг сунъий келиб чиқиш версиясини илгари сурган. Жумладан, 20 май куни АҚШ Вакиллар палатаси разведка қўмитаси коронавируснинг тарқалиши Ухан вирусология институтидан келиб чиққанини айтган. «The Wall Street» нашри 2019 йил ноябрь ойида Ухан вирусология институти ходимларининг касалланиши коронавируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги назариянинг тўғрилигини тасдиқлаганини айтган.

Жо Байден 26 майда АҚШ разведка агентликларига коронавирус манбасини топиш учун «икки баравар ҳаракат қилиш»ни буюрган. У «Хитой масалалари»га бағишланган қўшимча текширувни талаб қилиш мумкин бўлган ҳисобот тайёрлашни буюрган.

Аввалроқ АҚШ 3 давлатни коронавирусга оид ёлғон маълумот тарқатишда айблаганди. Шунингдек, Хитой коронавирус келиб чиқишини аниқлаш бўйича қайта тадқиқот ўтказишни рад этганди. Ҳамда ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишга оид баёнот берганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео