Жиззахда эр қайнатасининг уйида хотинини пичоқлади — видео

Жиззах вилояти Зарбдор туманида эр ўз аёлини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Кадр: Telegram / @jiziib

Маълум бўлишича, Зарбдор тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи аёл эри билан жанжаллашиб, эмизикли фарзандини олиб, Оқар маҳалласидаги ота-онасининг уйига кетиб қолган. Икки кун ўтгач, тунги соат 00:00 атрофида эр қайнатасиникига бориб, аёли билан гаплашиб олиши кераклигини айтган, ота-она рози бўлиб, уларни ёлғиз қолдирган. Бир вақт қўшни хонадан қизининг чинқириғини эшитган ота уларнинг олдига кирганида қонга беланган қизини кўрган. Унинг олдида фарзанди бўлган, эр эса унинг бўйин ва елка қисмларига пичоқ уриб, ўзи деразадан қочиб кетган.

Қайд этилишича, аёл жароҳат оқибатида шифохонага ётқизилган, ҳолати барқарор. Эркак эса ички ишлар бўлимига бориб, ўз айбига иқрор бўлган ва пичоқни ўз уйидан олиб келганини айтган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак хотинини 26 марта пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинини пичоқлаб қўйгани ва Наманганда 41 ёшли эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб ўлдиргани маълум қилинган.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023