Наманганда 43 йиллик сув омбори қуриб бораётгани маълум бўлди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Эскиер сув омбори қуриб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: Mehmet Dalmizrak / Google map

Қайд этилишича, сув омборига Наманган ва Булоқбоши сойидан келган сув ҳамда ёмғир, сел-тошқин ҳисобига сув йиғилади. Қиш ва баҳор мавсумида ёғингарчилик кам бўлгани ҳамда Наманган ва Булоқбоши сойларидан келувчи сув фермер хўжаликлари ва аҳоли майдонларига йўналтирилгани учун сув омборига новигитация даврида 11,98 миллион метр/куб сув йиғилган.

Таъкидланишича, ҳозирда сув омборида 0,911 миллион метр/куб ҳажмда сув мавжуд. Омборнинг сув чиқариш иншооти атрофида лойқа йиғилиши оқибатида мавжуд сувдан фойдаланиб бўлмайди. Ҳудуддаги ўлик сув ҳажми лойиҳавий ва йўриқнома талаби бўйича 0,35 миллион метр/куб, сув сатҳи эса 702 метр қилиб белгиланган.

Фото: Mehmet Dalmizrak / Google map

Мутахассисларнинг маълум қилишича, сув омборининг лойиҳавий талабида кўрсатилган тупроқ намлигини йўқотмаслик зарур. Шу орқали сув омборида ўлик сув ҳажмини кейинги мавсумга қадар сақлаб туриш керак. Маълумот учун, Эскиер сув омбори 1978 йилда фойдаланишга топширилган. Ундан Чортоқ, Янгиқўрғон, Наманган туманларидаги ерларни суғоришда фойдаланилади.

Эскиер сув омборининг 2020 йилдаги ҳолати
Фото: Facebook

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги Нефрит кўли қуриб қолгани тўғрисида экология мутахассиси маълумот берганди. Шунингдек, Самарқанддаги қадимий ариқларнинг бирида бинафшаранг сув оқаётгани хабар қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди