Навоийда ИИБ ходимлари ногирон аёлни ургани айтилди — видео

Навоий вилояти Хатирчи туманида 20 август куни фермер ногирон аёлни участка нозирларига урдиргани ҳақида хабар тарқалганди. Вилоят прокуратураси ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг «Н.Ч.Б.» фермер хўжалигига тегишли бўлган контурдаги ерни фуқаро Т.Т. томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 1 гектар токзор ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича қарори ижрога қўйилган.

Шунингдек, 2 июль куни Хатирчи тумани Учқора маҳалласи ҳудудида фермер хўжалиги раиси Ч.Н. фуқаро М.Т. билан жанжаллашиб, бир-бирини камситувчи сўзлар билан ҳақорат қилган ва тан жароҳати етказган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар бўйича жарима жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, 20 август куни ферма раиси Ч.Н. ер майдонидаги узум маҳсулотларини йиғиштириш учун борганида фуқаро Т.Т.нинг турмуш ўртоғи М.Т. ва унинг ўғли У.Т. фермерга тегишли узум маҳсулотларини йиғиб, хирмонга ёйиб қўйганини кўрган ва профилактика инспекторига қўнғироқ қилиб, жанжал бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Қайд этилишича, ИИБ ходимлари хирмондаги маҳсулотларга далолатнома расмийлаштираётган вақтида фуқаро М.Т. қўлига таёқ кўтариб, фермер хўжалиги раисини урмоқчи бўлган. Профилактика инспектори уни қайтариб қолиш учун қўлидан ушлаб, таёғини олиб қўйгани аниқланган.

Таъкидланишича, ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ИИБ ходими 43 ёшли аёлга куч ишлатиб, қўпол муносабатда бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Фарғонада собиқ ИИБ ходими тез ёрдам шифокорини калтаклагани ҳақидаги хабарга изоҳ берилгани ва Наманганда ИИБ ходимлари фуқарони куч ишлатиб олиб кетгани маълум қилинган.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Янгиликлар18:42 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олиниши юзасидан қўшимча маълумот берилди
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Янгиликлар16:38 | 27.1.23
Human.uz нашри раҳбарияти «орган ходимлари» томонидан қўлга олинди. Улар товламачиликда гумонланмоқда
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Янгиликлар14:20 | 27.1.23
Тошкентда бир йилда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди
Янгиликлар13:59 | 27.1.23
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тўхтатилди