Ўзбекистонда қанча ер уй-жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум бўлди

АОКАда 25 август, чоршанба куни Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Отамуратов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда қанча ер уй-жой қуриш мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 12 422 та ҳолатда 2178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган. Улардан,

  • 6952 та (617,5 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш; 
  • 3259 та (239,8 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш; 
  • 1485 та (571,9 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш;
  • 55 та (268,2 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш;
  • 111 та (12,8 гектар) ҳолатда тупроқ карьер қилиш;
  • 560 та (468 гектар) ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

Унинг таъкидлашича, аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида:

  • 10 767 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга ҳамда 72 та ердан фойдаланувчи субъектга огоҳлантириш хатлари юборилиб, 336,5 гектар ер майдонидаги қонун бузилишлар бартараф этилди;
  • ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 7710 та (1286 гектар) тақдимномалар киритилди; 
  • 1560 та ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 15,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди;
  • 894 та (127,7 гектар) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;
  • ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 483 та (932 гектар) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ ер участкалари бўйича Президент фармони нега жамоатчилик муҳокамасига қўйилмагани ва Ўзбекистонда 2020 йилда ҳокимларнинг ер участкалари бўйича чиқарган қанча қарори ҳақиқий эмаслиги маълум қилинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда