Қирғизистон собиқ президенти Москвадаги уйини Филипп Киркоровга сотди — фото

Россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров 2020 йилда Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаевга тегишли квартирани сотиб олгани маълум қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новый Век» каналига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, мазкур «Филипповский» турар-жой мажмуасидаги икки қаватли пентхауснинг умумий майдони 537 квадрат/метр бўлиб, Москва марказидаги Гоголевский бульвари яқинида жойлашган. Мазкур хонадонга қўшимча равишда Филипп Киркоровга тегишли «Филипповский» мажмуасида майдони 190 ва 209 квадрат/метр бўлган яна иккита бино мавжуд. Пентхауснинг бозор қиймати 1 миллиард рублни ташкил қилади, бироқ хонанданинг квартира учун қанча пул тўлагани номаълум.

Фото: Россия кадастр ва картография федерал хизмати

«Акаевнинг квартирани сотиши баъзи версияларни келтириб чиқаради. Балки, у ўз ватанидан қайтишига ишонмаган бўлиши мумкин ва шунинг учун президентлик стандартлари бўйича кичик капитални мусодара қилишдан ҳимоя қилиб, болаларга мулкини ўтказган. Ёки Киркоров Акаев активларининг номинал қўриқчиси вазифасини бажаради, қўшиқчининг қўлида миллиардлаб пул бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Акаев Москвадан ўз ватанига тез учиб, қайтиб келганини ҳисобга олсак, эҳтимол, собиқ президент хавфсизлиги учун кўпроқ пулга эга бўлишни хоҳлаган. Балки, собиқ президент энди Москвани Бишкекдан етарлича узоқ ва хавфсиз деб ҳисобламайди ва шунинг учун хавфсизроқ мамлакатга кўчиб ўтишни ўйлаган. Қирғизистоннинг собиқ президенти Филипп Киркоровни кўчмас мулк сотилишидан олдин билар эди. Россиялик хонанда Акаевнинг ўғли ва Нурсултон Назарбоевнинг қизининг тўйида чиқиш қилган», дейилган хабарда.

Фото: «Kaktus.Media»

Таъкидланишича, Аскар Акаевнинг ўзи ёки унинг қариндошлари ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган. Киркоров мазкур уйга Қирғизистон собиқ президентининг «Қумтор» олтин кони иши бўйича Бишкекка келганидан сўнг кўчиб ўтган.

Аввалроқ Қирғизистоннинг қидирувда бўлган собиқ президенти Акаев Бишкекка келгани хабар берилганди. Шунингдек, у Қирғизистон аҳолисидан кечирим сўрагани маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда