Шавкат Мирзиёев қатор мамлакатларнинг янги элчиларини қабул қилади
Шавкат Мирзиёев 25 август куни қатор мамлакатларнинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиларини қабул қилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, давлат раҳбари Руминия, Польша, Тожикистон, Швейцария ва Германиянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларини қабул қилади.
Таъкидланишича, куннинг иккинчи ярмида Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев экология муаммоларига бағишланган видеоселекторда Зоминда содир бўлган ёнғин юзасидан фикр билдирганди. Шунингдек, давлат раҳбари Экология қўмитасини танқид қилгани хабар қилинган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото