«Толибон» ҳаракати билан яхши алоқада бўлган мамлакатлар маълум қилинди
«Толибон» ҳаракати сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим ҳаракат Россия, Хитой ва бошқа қўшни давлатлар билан яхши алоқада эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Наимнинг сўзларига кўра, ҳаракат Хитой билан яхши муносабатда ва бу муносабат Россияга ҳам тегишли. Шунингдек, Наим Эрон, Хитой, Покистон ва Ўзбекистон билан узоқ йиллик муносабатларга эга ва бу давлатлар Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ толибларнинг ҳокимият тепасига келишидан ташвишланмаслигини қайд этган.
«Биз Афғонистонга қўшни давлатлар билан алоқаларни ўрнатдик, улар билан алоқадамиз ва уларнинг ривожланишини хоҳлаймиз», — дея қўшимча қилган «Толибон» вакили.
Ўз набатида, «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Туркия билан муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтган.
«Биз Туркия билан яхши муносабат ўрнатмоқчимиз, лекин уларнинг аскарлари Афғонистонда бўлишини хоҳламаймиз», — деган у.
Маълумот учун, Наим «Толибон» Кобулда Хитой делегацияси билан учрашгани ва Афғонистондаги ҳозирги вазият, икки томонлама муносабатлар, шунингдек, ХХР билан инсонпарварлик ёрдами муҳокама қилинганини айтган эди.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Панжшер вилоятига кира олмагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракатининг Афғонистон иқтисодиётига таъсири маълум қилинган.