Тошкент ва Андижонда торнадо бўлгани айтилмоқда — видео
Тошкент ва Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида кичик шамол уйирмаси, қуюн ҳодисаси бўлгани айтилмоқда. Мутахассис Эркин Абдулаҳатов Telegram каналида ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, маҳаллий вақт соат 15:00 ва 16:30 орасида водий ҳамда Тошкент вилояти шимоли-шарқий ҳудудларида босим тафовутлари орасидаги фарқлар катталашган. Шунинг учун жойларда катта эҳтимол билан кичик шамол уйирмалари, бошқача айтганда, қуюн кузатилаётган бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, бу каби қуюн ҳодисалари узоқ муддатли ёғингарчилик ёз кунларида тез-тез кузатилади ва хавфли эмас.
Аввалроқ Сирдарёда торнадо бўлгани ҳақида видеолар тарқалгани ва Қашқадарёда кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйнинг томи учиб кетгани хабар қилинган.