Тошкент вилоятида 179 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилди
Тошкент вилояти Қибрай туманида 179 нафар ходимга иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, бюронинг Қибрай туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор Тошкент вилоят «Иссиқлик манбайи ИЧБ»дан ундирувчи, яъни мазкур корхонанинг 179 нафар ишчи ходими фойдасига 1 миллиард 83 миллион сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро хужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздор корхонанинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига ўрнатилган тартибда банд солиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, МИБ портал дастури орқали инкассо топшириқномаси банкка юборилган холда қарздорнинг барча рақамларига банд солинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатари давомида Тошкент вилоят «Иссиқлик манбайи ИЧБ»дан 179 нафар ишчи ходими фойдасига 1 миллиард 83 миллион сўм ойлик иш ҳақи ундирилиб, ижро ҳужжатлари тамомланган.
