Янгиликлар - 13:38 · 25.08.2021

Тошкент вилоятида радар ўрнатилган машинадаги ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи ушланди — видео

Тошкент вилояти Зангиота туманида радар ўрнатилган машинани видеога олиб, ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @yhxbb_uz

Маълум бўлишича, «Cobalt» автомобили ҳайдовчиси туманда транспорт воситалари тезлигини назорат қилувчи радар қурилмаси билан хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимининг ёнига сабабсиз тўхтаган. Аниқланишича, у ҳолатни видеога олиб, йўл-патруль хизмати ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога жиноят ишлари бўйича Зангиота туман суди томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Сирдарёда «Lacetti» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатиб, «погон»ини юлиб олгани хабар қилинган. Шунингдек, Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини «Spark» капотида 50 метр судраб боргани маълум қилинган.

Bugun — LIVE