Алишер Қодиров президентликка номзод сифатида тасдиқланди
«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистон Президенти сайловида номзод сифатида тасдиқланди. Бу ҳақда партия VII қурултойида маълумот берилди.

Шунингдек, у ўз сайлов дастурини эълон қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, фракция аъзоси, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад номзод ва унинг дастури ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирди.
«Алишер Қодиров жамиятимиздаги мавжуд муаммоларни фақат Президент бўлиш учунгина эмас, халқимизнинг бир фидойи фарзанди сифатида эътироф этмоқда ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар билдирмоқда. Номзодимизни қўллаб-қувватлаб, оқ фотиҳа берайлик», — дейди ёзувчи.
Аввалроқ Алишер Қодировнинг сайлов дастурига кўра, Олий таълим вазирлиги тугатилиши маълум қилинганди.