АҚШ разведкаси Кобул аэропортидан ташқаридаги америкаликларни яширинча эвакуация қилаётгани маълум бўлди
АҚШ Қуролли кучлари ва Марказий разведка бошқармаси Кобул аэропорти ташқарисидаги америкаликларни Афғонистондан эвакуация қилиш бўйича яширин операциялар ўтказмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Маълум қилинишича, Марказий разведка бошқармаси ўз ватандошларини Кобул ҳудудидан, шунингдек, пойтахт ташқарисидан эвакуация қилиш учун бир неча махфий операцияларни бошлаган, бунинг учун улар ҳарбий вертолётлардан фойдаланган.
Таъкидланишича, Америка қўшинлари ўз иттифоқчилари, хусусан, Буюк Британия ва Франция билан мамлакатлар фуқароларини, шунингдек, грин-карта ва махсус визага эга бўлган афғонларни эвакуация қилиш учун қуруқликда операциялар ўтказмоқда. Қайд этилишича, бундай миссияларда устуворлик Америка фуқароларига берилмоқда.
Аввалроқ Кобулда қочқинлар орасида нима учун аёллар камлиги маълум қилинганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати афғонистонликларнинг мамлакатни тарк этаётгани сабабини айтганди.