Журналистлар билан мулоқот вақтида Байденнинг микрофони ўчириб қўйилди — видео

АҚШ президенти Жо Байденнинг микрофони Оқ уйда бўлиб ўтган брифинг пайтида ўчириб қўйилди. Бу ҳақда «Life» хабар берди.

Фото: «Associated press»

Маълум бўлишича, президентга «NBC» мухбири Питер Александр «Агар америкаликлар белгиланган муддатдан кейин ҳам Афғонистонда қолсалар, нима қиласиз?» — деб савол берган. Байден эса Афғонистон ҳақидаги ноқулай саволга кулгили тарзда жавоб беришга ҳаракат қилган. Олдинроқ АҚШ 31 августгача барча тинч аҳолини, шунингдек, ҳарбийларни мамлакатдан олиб чиқиши кераклиги айтилганди. «Толибон» ҳаракати агар АҚШ қўшинлари бу жараённи белгиланган муддатда якунламаса, буни мамлакатни босиб олиш деб баҳолашини эълон қилган.

Журналистнинг ноқулай саволини эшитган Жо Байден жилмайиб, бир неча сония ўйлаган ва ноаниқ ҳазил қилган. «Агар шундай бўлса, сиз мен қўнғироқ қилган биринчи одам бўласиз», — деган бу саволга жавобан АҚШ раҳбари.

Байденнинг бу жавоби кучли танқидларга сабаб бўлди. Масалан, «Daily Mail» нашри воқеага муносабат билдириб, «Ҳозир ҳазиллашадиган вақтми, Жо?» сарлавҳали материални эълон қилган. Улар Афғонистондаги кўплаб америкаликлар ва бошқа давлатлар фуқаролари ҳаёти ва соғлиғига таҳдид бўлаётган вазиятда ҳазиллашиш ноўринлигига урғу берган. Бундан ташқари, «Fox News» ҳам Оқ уй ходимлари Байден ҳазиллашаётган пайтда микрофонни атайин ўчириб қўйишганига ишора қилган. Нашр бу ҳаракат АҚШ раҳбари шарманда бўлишининг олдини олиш учун атайлаб қилинганини қайд этган.

Аввалроқ Байден нутқида Қатар пойтахти номини чалкаштириб юборганди. Шунингдек, у Оқ уйга кираверишда адашиб қолган. Бундан ташқари, президент Россия ҳақидаги нутқида Путиннинг фамилиясини нотўғри айтган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео