Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборди — видео
Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум бўлишича, портлаш содир бўлганини АҚШ мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби тасдиқлаган. «Биз Кобул аэропорти ташқарисидаги портлашни тасдиқлашимиз мумкин. Ҳозирда қурбонлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Имкон борича қўшимча маълумот берамиз», деб ёзган у Twitter саҳифасида.
Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, камида 15 киши, жумладан, америкалик аскарлар ва афғонлар жароҳатланган.
«Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу худкушлик ҳужуми ва жангчи билан коалиция ўртасида кичик отишма», деб ёзган воқеа ҳақида афғонистонлик журналист Билол Сарвари «Twitter» саҳифасида. «Wall Street Journal» нашрининг ёзишича, фожиа инглизлар истиқомат қилган Барон меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Оммавий ахборот воситаларида иккинчи портлаш хавфи ҳақида хабар тарқалган.
Аввалроқ дунёдаги 4 та давлат Кобул аэропортида террорчилик содир бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, аэропортда ёнғин содир бўлгани хабар қилинган.