Кобулда содир бўлган теракт тафсилотлари маълум қилинди
Кобулда содир бўлган икки портлашнинг тафсилотлари маълум қилинди. Бу ҳақда «Sky News» хабар берди.

Маълум бўлишича, Барон меҳмонхонаси яқинида содир бўлган биринчи портлаш худкуш томонидан уюштирилгани тахмин қилинган. Иккинчи портлаш аэропортга олиб борувчи дренаж каналида содир бўлган. Бу каналнинг ёнида қўриқланадиган ҳудудга ўтишга умид қилиб, кўплаб одамлар йиғилган бўлган.
«Мен у ерда камида 400–500 кишини кўрдим. Портлаш, ҳақиқатан ҳам, кучли эди. Одамларнинг ярми сувга, қолгани эса ерга йиқилди. Мен ярадор бир йигитни судраб кетаётган эдим, барча кийимларим қонга тўла», — деган жабрланганлардан бири журналистларга.
Шунингдек, гувоҳларнинг сўзларига кўра, ваҳима ва одамларнинг кўплиги туфайли тез ёрдам машиналари узоқ вақт портлаш жойига бора олмаган. Тармоқда, шунингдек, инсон жасади билан тўлдирилган ариқ тасвирланган кадрлар пайдо бўлган. Кобул шаҳар шифохонасининг жарроҳлик бўлими маълумотларига кўра, 60 га яқин одам портлаш оқибатида тан жароҳатлари билан тиббий муассасага етказилган.
Ярадорлар орасида беш нафар америкалик ҳарбий хизматчи бор. Охирги маълумотларга кўра, камида 13 киши ҳалок бўлган. Улар орасида болалар ҳам борлиги айтилган.
Аввалроқ Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборган. Шунингдек, дунёдаги 4 та давлат Кобул аэропортида террорчилик содир бўлишидан огоҳлантирган.