Президент 6 элчига олий дипломатик мартаба берди
Шавкат Мирзиёев 6 нафар элчига олий дипломатик мартаба берди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар қилди.

Маълум қилинишича, Президент Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхона раҳбарларига фавқулодда ва мухтор элчи олий дипломатик мартабасини берди:
- Хитойда — Бахтиёр Саидов;
- Туркияда — Алишер Аъзамхўжаев;
- АҚШда — Жавлон Ваҳобов;
- Россияда — Ботир Асадов;
- Жанубий Кореяда — Виталий Фен;
- Кувайтда — Баҳром Аълоев.
Таъкидланишича, булар Янги Ўзбекистоннинг энг лойиқ ва катта профессионал тажрибага эга элчилари ҳисобланади.
Аввалроқ «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан 4 киши тақдирлангани ва Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан қатор давлат хизматчиларини мукофотлагани хабар қилинган.