Қирғизистон президентига мамлакат аҳолисининг неча фоизи ишониши маълум бўлди

Қирғизистоннинг атиги 32 фоиз аҳолиси мамлакатнинг амалдаги президенти Садир Жапаровга ишониши маълум қилинди. Бу ҳақда Center for Insights in Survey Research халқаро республика институти буюртмаси бўйича ўтказилган «SIAR Research and Consulting» тадқиқотига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, сўровда Қирғизистоннинг барча вилоятидан, шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳридан келган 18 ёшдан катта 1211 нафар Қирғизистон фуқароси иштирок этган. Қайси сиёсатчи ёки жамоат арбобларига кўпроқ ишонасиз, деган саволга 24 фоиз фуқаро Қамчибек Ташиевни айтган. Қолган сиёсатчилар ҳатто 10 фоизни ҳам қўлга киритмаган.

Инфографика: «SIAR Research and Consulting» 

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев атиги 2 фоиз, Сўронбой Жээнбеков ва Асқар Акаев 1 фоиздан олган. Респондентларнинг ҳеч бири Роза Отунбаеванинг исмини айтмаган. Шу билан бирга, сўровнома иштирокчиларининг 20 фоизи ҳеч кимга ишонмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ Қирғизистон президенти жонли эфирда маданият вазирига танбеҳ бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қирғизистон президентининг Марказий Осиё–БМТ саммитини ўтказиш таклифи маълум қилинган.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда