Рейтинг. Ғарб — «жабрдийда», Хитой юзликда ҳам йўқ: энг кўп коронавирус қайд этилган мамлакатлар ўнлиги

Коронавирус пандемияси ва унинг инсоният ҳаётига келтирган талафотлари ҳақида узоқ фикр юритиш мумкин. Бугун сиз билан дунёда энг кўп касалланиш ва ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар ҳақида гаплашамиз. Қуйидаги рейтинг рақамлар асносида тузилган бўлиб, касалланиш ва ўлим ҳолатининг умумий аҳоли сонига нисбати ҳисоблаб чиқилганда ўринлар кетма-кетлигида кичик ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Демак, бошладик.

Биринчи ўринда Америка Қўшма Штатлари. АҚШда бугунга қадар 39 миллионга яқин (38 968 925 нафар) касалланиш ҳолати қайд этилган. Қўшма Штатлар ўлимлар сарҳисоби бўйича ҳам антирекордчи бўлиб турибди. Мамлакатда шу кунгача ўлимлар сони 648 161 тага етган. Бугун АҚШда жаҳонда тан олинаётган «Pfizer», «Moderna», «Johnson&Johanson» вакциналари яратилди ва кенг миқёсда қўлланилди.

Фото: «Reuters»

Иккинчи ўринда Ҳиндистон. Мамлакатда инфекция билан зарарланганлар сони 32,5 миллиондан ошди (32 512 366 нафар). Қурбонлар сони эса 435 788 нафарни ташкил этмоқда. Ҳиндистонда 6 май куни касалланишнинг чўққиси сифатида қайд этилди. Биргина шу куннинг ўзида 415 мингга яқин киши инфекцияни юқтириб олди. Бу Ўзбекистонда шу пайтгача қайд этилган зарарланиш ҳолатларидан ҳам 3 маротаба кўп демакдир.

Фото: «The Indian Express»

Учинчи ўринда Бразилия. Бразилияда бугунги кунга қадар 20 615 008 та ҳолат қайд этилган. Шундан ўлимлар сони 575 829 тага тенг (Ҳиндистонга нисбатан юқорироқ). Апрель ойидаги кўрсаткичлар Бразилиянинг коронавирус оқибатида чақалоқлар ўлими бўйича антирекордчи эканини кўрсатган. Мамлакатда бу ойгача 1,3 минг чақалоқ Covid-19 қурбонига айланган. 

Фото: «VOA»

Тўртинчи ўринда Россия. Дунёнинг иккинчи йирик мамлакатида бугунга қадар 6 804 910 нафар касалланиш ҳолати қайд этилган. Ўлим кўрсаткичлари 178 423 нафар. Россиядаги Гамалея илмий-тадқиқот институтида дунёда тан олинган яна бир вакцина — «Спутник V» яратилган. 

Фото: «Anadolu Agancy»

Кейинги ўринлардан жой олган мамлакатларда зарарланиш ҳолати кўрсаткичлари бир-бирига яқин. Бешинчи ўринда Франция. Мамлакатда бугунги кунга қадар 6 649 630 та вирусни юқтириб олиш ҳолати қайд этилган. Қурбонлар сони 113 572 нафар. Мамлакатда ўтган йилнинг биргина 7 ноябрь кунида 87 мингга яқин касалланиш ҳолати кузатилган. Бу Австралия, Мадагаскар, Конго каби ҳудудларда шу кунгача қайд этилган касалланиш ҳолатларидан ҳам бир неча ўн мингга кўпроқдир.

Олтинчи ўринда Буюк Британия. Бирлашган Қиролликларда бугунга қадар 6 555 200 ҳолат қайд этилган. 131 854 қурбон берилган. Бугун Британияда 16 ёшдан юқори аҳоли қатламининг деярли 88 фоизи биринчи доза вакцинани қабул қилиб улгурган. Бу дунё миқёсида юқори кўрсаткичлардан биридир.

Еттинчи ўринда Туркия. Туркияда шу кеча-кундузга қадар вирусни юқтириб олганлар сони 6 253 711 нафарга етди. 55 минг одам Covid-19’нинг қурбонига айланди. Қизиғи, 2020 йил давомида ўзбекистонликлар энг кўп мана шу мамлакатга саёҳат қилишган (46 мингдан кўпроқ).

Фото: «Al Jazeera»

Саккизинчи ўринда Аргентина. Мамлакатда ҳозиргача 5 148 085 зарарланиш ҳолати қайд қилинган. Ўлимлар сони 110 806 кишига тенг. Ёз ойларида ушбу минтақада зарарланиш ҳолатлари сезиларли ошгани кузатилган.

Тўққизинчи ўринда Колумбия. Колумбияда бугунга қадар 4 894 702 ҳолат қайд этилган. Ўлим кўрсаткичлари — 124 388 киши. 

Ўнинчи ўринда Испания. Мамлакатда  рўйхатга олинган 4 804 424 нафар бемордан 83 527 нафари Covid-19’нинг қурбонларига айланган. Бугунга келиб мамлакат аҳолисининг 67,4 фоизи тўлиқ эмланган.

Covid-19’нинг «ватани» Хитой рейтингнинг қуйи поғоналарида турибди. Мамлакатда 94 707 касалланиш ҳолати қайд қилинган.

Фото: «Getty Images»

Қурбонлар сони минг нафардан бироз ошади. Хитойда 2020 йил февраль охирларидан бошлаб янги вирусни енга бошланган — касалланиш ҳолатлари кескин камайган. Бугун Хитой ҳам Covid-19’га қарши ўз вакцинаси — «Sinovac»га эга.

Бизда ҳозирча шулар. Янаги сафар рейтинглашгунча!

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023