Самарқандда Польша университети билан ҳамкорликда илмий-амалий семинар ўтказилди
Ўзбекистонда биринчи бор Люблин технологиялар университети (Польша), Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети Илмий-амалий музей-лабораторияси ҳамда Халқаро инновация ва технологиялар трансфери марказилари ўртасида инновацион технология сканери бўйича иш бошланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда илк бор Польша академик миллий агентлиги томонидан «3D рақамли Ипак йўли» лойиҳаси доирасида (NАWА), унинг ҳамкори Люблин технологиялар университети (Польша), ҳамда Самарқанд давлат университетлари билан биргаликда «Ўзбекистонда Ипак йўли маданий меросини 3D рақамли сканерлаш»га қаратилган илмий-амалий ўқув сменари бўлиб ўтди.
Лойиҳани асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
- Маданий мерос объектларини 3D сканерлаш учун Ўзбекистоннинг 4 та шаҳарида 4 та илмий тадқиқот экспедициясини ташкил этиш;
- Олинган маълумотларни қайта ишлаш, рақамли понарамалар ва 3D моделларни тайёрлаш ва уларни silkroad3d.com сайтида жойлаштириш;
- 2 та Халқаро илмий конференцияларни ташкил этиш (бири Польшада, иккинчиси Ўзбекистонда);
- Польшада илмий экспедиция натижаларини акс этган 2 та фотокўргазма ташкил этиш;
- Музейшуносликда 3D технологияларини қўллаш соҳасида Ўзбекистон университетлар илмий ходимларини тайёрлаш учун Польшада 2 та тренинг ташкил этиш;
- Польшада қўшма илмий монографияларни тайёрлаш ва нашр этиш;
- silkroad3d.com веб-порталини 4 тилда ўзбекча, русча, инглиз ва поляк тилида олиб бориш ва ривожлантириш.
Ўқув сменарда бугунги кун талаби рақамлаштириш борасида ҳам катта иш олиб борилиши режалаштирилган. Ҳамкорлик доирасида Самарқанд давлат университети Илмий-амалий музей-лабораторияси ва Халқаро инноватция ва технологиялар трансфери марказилари биргаликда СамДУга Люблин технологиялар университети томонидан тақдим этилган 3D NEO сканерида ишлаш, фойдаланиш, қўллаш, рақамлаштириш борасида билим-кўникмалари ўрганилди.

«Бундан кўзланган асосий мақсадлар бугунги кун қадимий обидаларимиз, орхеологик қазилма-бойликларимиз билан бутун дунё мамлакатларига таништириш, мамлакатиимизга ташқи ҳамда ички саёҳлари оқими кўламини кенгайтириш, қиммат баҳо бойликларимиз асл холлигини саблаб қолиб, уларни рақамлаштириш ҳамда туризмни ривожлантиришда ўз хиссаларимизни қўшишдир», — дейилади хабарда.
Семинар сўнгида икки университетлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан аниқ хулосаларга келиниб, бир қатор масалалар келгусидаги қилиниши керак бўлган ишлар борасида келишиб олиниб, шартномалар имзоланди ҳамда сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.