Хитой АҚШ юзасидан ЖССТга мурожаат юборди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги ваколатхонаси ҳузуридаги Хитойнинг доимий вакили Чэнь Сюй ЖССТга Форт-Детрикдаги АҚШ лабораториялари ва Шимолий Каролина университетлар лабараторияларини текширувдан ўтказиш учун сўровнома юборди. Бу ҳақда «Global Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитой томони коронавирус пандемиясининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш доирасида текширишни сўраган. ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесусга юборилган мактуб Хитойдан дипломатик каналлар орқали АҚШда ушбу муассасалар фаолиятини текшириш ҳақидаги биринчи расмий сўров ҳисобланиши қайд этилган.
Таъкидланишича, мурожаатга 25 миллиондан ортиқ Хитой фуқаролари томонидан АҚШнинг Форт -Детрикдаги ҳаракатларини тергов қилиш талаби билан имзоланган жамоавий хат илова қилинган. Шу билан бирга, Чэнь Сюй, Ухан вирусология институтидан коронавирус сунъий ишлаб чиқарилиб, лабараториядан тарқатилгани эҳтимоли кам эканини айтган. Ҳамда агар кимдир вируснинг сунъий эканига ишонса, Америкадаги лабараторияларни текшириши кераклиги айтган.
Аввалроқ Хитой аҳолиси ЖССТга муҳим масалада мурожаат қилганди. Шунингдек, Ухан вирусология институти коронавируснинг келиб чиқиши бўйича маълумот берганди.