Байден ИШИДга қарши авиазарба беришни буюрди

АҚШ президенти Жо Байден «Исломий давлат» таркибига кирувчи ва Кобул аэропортида портлашларни уюштиришда айбланаётган «Вилоят Хуросон» террорчилик гуруҳи раҳбарлари ва нишонларига авиазарбалар тайёрлашни буюрди. Бу ҳақда «Telegraph» хабар берди.

Фото: «The New York Times»

Байденнинг сўзларига кўра, ҳужумда айбдорлар топилади ва жазоланади.

«Биз ўз қўмондонлигимизга ИШИД активлари, раҳбарияти ва объектларига зарба бериш бўйича оператив режалар ишлаб чиқишни буюрдик. Биз ўзимиз танлаган вақт ва жойда қатъий ва аниқ жавоб зарбаси берамиз», — деган Байден.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Афғонистонда содир бўлаётган барча воқеалар учун жавобгарлигини тан олишини айтган.

Маълумот учун, Кобул аэропорти яқинида 26 август куни иккита портлаш содир бўлди, улардан бири чет элликлар, шу жумладан, Британия ва АҚШ фуқаролари йиғилган «Барон» меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Биринчи портлаш худкуш террорчи томонидан амалга оширилган, бомба ўрнатилган машина портлатилган.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ одам жароҳатланган. Сўнгги маълумотларда 100 дан ортиқ одам ҳалоқ бўлгани маълум қилинган. Пентагон маълумотларига кўра, 15 нафар америкалик аскар ҳалок бўлган, яна 12 нафари яраланган.

Аввалроқ дунёдаги 4 та давлат Кобул аэропортида террорчилик содир бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, АҚШ разведкаси Кобул аэропортидан ташқаридаги америкаликларни яширинча эвакуация қилаётгани маълум бўлганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023