Бразилия президенти ҳар бир фуқарони милтиқ сотиб олишга чақирди
Бразилия президенти Жаир Болсонаро мамлакатда барча ўз қуролига эга бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Маълум бўлишича, у қурол-яроғ эркин сотилишига қарши бўлганлар қурол дўкони харидорларига даъво қилишни тўхтатиши кераклигини айтган. Сиёсатчи бу гапни президент расмий қароргоҳи яқинида тарафдорлари билан учрашувда гапирган. У қурол-яроғ эгаси бўлган аҳолининг қораланишига қарши чиққан ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини милтиқ сотиб олишга ундаган.
Қайд этилишича, илгари Болсонаро аҳолининг кўпроқ қисми қуролга эга бўлиши учун Бразилия қонунчилигини ўзгартиришга уриниб кўрган. 18 август куни Бразилиядаги парламент комиссияси Болсонарони мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳақидаги баёнотларда ёлғон маълумотлардан фойдаланганликда айблаган. Бразилия Ҳисоб палатаси аъзоси Александр Маркес ёлғон ҳужжат яратишда иштирок этганини тан олган.
Аввалроқ Бразилия президенти махфий маълумотларни ошкор қилишда айбланганди. Шунингдек, мамлакатда уни тергов қилиш талаб қилинган.