Бугун оқшоми. Навоийга борган Президент, помидордан яратилган вакцина, бойларни тарбиялашнинг «хитойча» усули ва 27 августнинг муҳим хабарлари

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Бугунги кун «аросатдаги» хабар билан бошланди — на яхши, на ёмон дея оламиз: Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кенг нишонланади. Фақат карантин қоидаларига амал қилган ҳолда

Фото: ЎзА

Республика махсус комиссияси Мустақилликнинг 30 йиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилади. Унга кўра, Корақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгилочар дастурларни ўтказишга рухсат берилган. Бунда ташриф буюрувчилардан (доимгидек) ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади ва назорат кучайтирилади.

Бунинг нимаси ёмон? Бундай йирик тадбирларда одам гавжум бўлиши табиий ва шу сабабли ижтимоий масофа сақлашга деярли имкон қолмайди. Бу эса нимага олиб келишини ўзингиз яхши биласиз. 

Нимаси яхши? Мустақиллик — энг азиз байрам. Уни қанча нишонласа арзийди. Фақат, ҳозирча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда. Инсон соғлиғи эса муҳим.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Навоийга борди. Бу — мамлакатдаги энергетика соҳасини ўзгартириши мумкин бўлган сафар бўлди.

Президент вилоятга ташрифни Кармана туманидан бошлади. У ерда Президент янги қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириб берди. Давлат раҳбари унинг очилиш маросимида нутқ сўзлади. Унда айтилишича, станцияда йилига 252 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши айтилган. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб/метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти бор. Бу билан энергияга бўлган жами эҳтиёждан 8 баробар кўп энергия ишлаб чиқариш мумкинлиги таъкидланган.

Президент Навоий вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд фаоллари билан учрашув ўтказди ва Афғонистондаги вазиятга тўхталди. Давлат раҳбари қўшни давлатдаги вазиятда ҳеч ҳавотирга тушиш керак эмаслиги, давлатнинг «Толибон» билан алоқалари яхши эканини қайд этган. 

«Афғонистондаги вазият ҳаммамизни ўйга солиши табиий. Хавотир олманглар, мудофаа қудратимиз ҳар қандай вазиятга тайёр, вазиятни назорат қилиб турибмиз. Лекин мени ўйлантиргани — улар бизнинг жонажон қўшнимиз, улар ҳам кўчиб кета олмайди, биз ҳам», — дейди Шавкат Мирзиеёв.

Фото: Президент матбуот хизмати

Унинг таъкидлашича, афғон халқига ёрдам бериш мақсадида Ҳайратон кўприги вақтинча қайд ишга туширилган. Чунки Мозори Шариф шаҳрига ягона темир йўл биз орқали ўтади. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бундан икки йил олдин Ўзбекистон томони Қатар пойтахти Доҳада «Толибон» раҳбари билан учрашиб, унинг ваъдасини олган. Бародар ҳозиргача ваъдасида турибди — Ўзбекистон томонига бирорта ҳам ўқ отилмади.

«Биз учун халқимизнинг тинчлиги керак. Халқимиз тинч бўлиши учун, ким бўлишидан қатъи назар, исталган томон билан гаплашаман. Афғонистонда шундай ҳолат бўлишидан икки йил олдинги таҳлилларимиз далолат берган эди», — деди президент.

Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи манзили «Навоийазот» корхонаси бўлди. Бу ерда у 2 та замонавий кимё мажмуасини ишга тушириш ва яна бир янги йирик лойиҳани бошлашга бағишланган маросимда нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тасаввур қилинг, ушбу лойиҳалар ‘Навоийазот’да маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар ошириб, бу кўрсаткични йиллик 150 миллион доллардан 410 миллион долларгача олиб чиқади», — деди давлат раҳбари.

Президентга кўра, Ўзбекистонга биринчи марта олиб келинган энг илғор технологиялар билан жиҳозланган замонавий мажмуалар 60 йил аввал қурилган ва ҳаддан зиёд кўп энергия истеъмол қиладиган эски қувватлар ўрнини тўлиқ эгаллайди.

Экологик партиянинг III съездида партиянинг президентликка номзоди Нарзулла Обломуродов расман тасдиқланди ва унинг сайловолди дастури эълон қилинди. Улар иқтисодиётни ҳам «яшил» тамойилда ривожлантирмоқчи. 

Сайловолди дастурида қайд этилишича, тармоқлар ва ҳудудларнинг «яшил иқтисодиётга ўтиш индекси» ишлаб чиқилади ва шу тарзда мамлакат иқтисодиётида «яшил» иқтисодиёт улуши 30 фоизга етказилиб, йиллик иқтисодий ўсиш суръатининг 7 фоиздан юқори бўлиши таъминланади.

Фото: Экология партияси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ўсиш суръатлари саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларига ўтиш, энергия самарадорлигини ошириш учун янги технологиялар қўллаш ва тежамкор суғориш механизмларни жорий қилиш орқали таъминланади. Шунингдек, съездда партия аъзолари сони ҳозирда салкам ярим миллионга етгани таъкидлаб ўтилган.

Ўзбек олимлари помидордан вакцина яратди. У билан эмланиш учун ушбу помидорни ейишнинг ўзи кифоя. Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази олимлари помидордан коронавирусга қарши вакцина яратди.

Қайд этилишича, лаборатор шароитда етиштирилаётган помидор кўчатлари икки ойдан сўнг ҳосил беради. Инсон уни еса, коронавирусга қарши эмланган ҳисобланади.

«Мана помидор пишгандан кейин биз истеъмол қиладиган бўлсак, ошқозонимизга тушиб, помидорларнинг ҳужайралари парчаланди. Шундан сўнг ҳужайраларнинг ичида антиген ҳосил бўлади.
Ўзбекистонда учраётган коронавируснинг тож қисмини олиб туриб, мана бу ҳужайраларга киритдик. Ўсимлик ҳужайрасида текшириб кўрдик, ҳақиқатда бу вакцина ажралмоқда», — дейди мутахассис.

Шунингдек, суҳбат давомида помидор ва бодринг каби ўсимликлар вакцина учун бекорга танланмгани айтилди. Қайд этилишича, уларга термик ишлов берилмайди. Маҳсулотларда юқори ҳароратда пиширилганда антитаначалар ҳосил қилувчи вакцина парчаланиб кетади.

«Bugun.uz» колумнисти Ҳабибулло Мўйдинов янги турдаги вакцинага атаб карикатура чизди.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

Хўш, оламда нима гап?

«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистонни тарк этмоқчи бўлганларга мурожаат қилди. Улар бунга қаршилик қилмоқчи эмас, фақат АҚШ бутунлай чиқиб кетгандан кейин.

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳаракат Кобул аэропорти устидан назорат ўрнатганидан кейин Афғонистонни тарк этишни истаганларга тўсқинлик қилмайди.

Фото: «EPA»

«Биз аэропорт устидан тўлиқ назорат ўрнатиш масаласи устида ишламоқдамиз. Қўшма Штатлар Афғонистонни ва хусусан, аэропортни тарк этгач, ҳамма одатдагидек мамлакатдан кетиши мумкин бўлади: чиптани сотиб олиш, керакли визани олишда биз ҳеч кимга тўсқинлик қилмаймиз», — деган у.

Бойларни тарбиялашнинг «хитойча» йўли: улар мамлакат фойдаси учун пул ажратишга мажбур қилинди. Етти хитойлик миллиардер хайрия ишларига 5 миллиард доллар сарфлашга мажбур бўлгани айтилди.

Маълум бўлишича, мамлакатда хайрияга сарфланган маблағнинг кескин кўпайиши Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг «умумий фаровонлик» ҳақидаги сўнгги эълонлари билан бир вақтда содир бўлган. Давлат раҳбарининг бу чақириқлари мамлакат аҳолиси ўртасидаги бойликдаги фарқни камайтиришга қаратилган.

Фото: «Wikimedia Commons»

17 август куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳукумат «ортиқча даромадларни оқилона тақсимлаш, бадавлат одамлар ва компанияларни жамиятга кўпроқ пул беришга ундаши» кераклигини маълум қилган. «Оммавий ёрдам» ғояси давлат оммавий ахборот воситаларига кўра, мамлакатнинг энг бой одамларини мамлакат фойдаси учун пулларининг бир қисмини ажратишга мажбурлайдиган ахлоқий талабларга асосланади.

2021 йил учун ажратмалар 2020 йил учун берилган 4,2 миллиард доллардан 20 фоизга кўп бўлган. Бундан ташқари, компаниялар ва бадавлат таниқли шахслар Хэнань сув тошқинлари сабабли ҳам 600 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратган.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023