Ички ишлар вазирлиги тизимидаги қатор ходимларга Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан полковник махсус унвони берилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, қуйида ички ишлар органи бўйича тақдирланган ходимлар рўйхати очиқланган:

  • Обиджонов Абдуғани Абдураҳмонович — ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи;
  • Нуруллоев Умидбек Купалович — ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти, Касбий тайёргарлик бошқармаси бошлиғи;
  • Ўринбоев Омонбой Тлеубаевич — ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Мирзоев Жаҳонгир Умрзоқович — ИИВ Жазони ижро этиш департаменти Ташкилий бошқарма бошлиғи;
  • Матчонов Олим Отабоевич — ИИВ академияси Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти кафедраси профессори;
  • Ражабов Бахтиёр Алмахматович — ИИВ академияси Ўқув жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
  • Досбергенов Мирбек Оскинбоевич — Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи;
  • Сарабеков Алишер Ҳасанович — Андижон вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи;
  • Раззоқов Машраб Рўзиевич — Бухоро вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи;
  • Саттаров Мансур Абдуғофурович — Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи;
  • Мустафоев Тимур Муйдинжонович — Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи;
  • Зикриллоев Улуғбек Лашкарбекович — Сирдарё вилояти ИИБ Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси;
  • Сатторов Шерқўзи Султонович — Сурхондарё вилояти ИИБ бошқарма бошлиғи;
  • Ортиқбоев Файзулла Қосимович — Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи;
  • Очилов Акбар Ҳожиевич — 7552-ҳарбий қисм командири;

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан қатор давлат хизматчиларини мукофотлагани хабар қилинган. Шунингдек, Президент қарорига асосан 4 нафар фуқаро «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлангани маълум қилинган.