Ўзбекистон Халқаро армия ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақасида 3-ўринни эгаллади
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган VII Халқаро армия ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақа якунига етди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, автомобиль ғилдиракларини қисқа вақт ичида алмаштириш бўйича ўтказилган финал беллашувида Россия, Беларусь, Ўзбекистон, Эрон ва Қатар жамоалари биринчилик учун курашган. Ҳакамнинг ишорасига кўра, иштирокчилар авариявий тўхташ белгисини автомобилдан 15 метр узоқликка ўрнатган ва орқа чап ғилдиракни алмашитирган. Ҳакамлар жамоаси юкхонага жойланган ускунларнинг тўғрилиги ва тартибини баҳолаб борган.
Якуний натижаларга кўра, 2020 йилги Халқаро армия ўйинларининг мазкур йўналишида биринчиликни қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси 3-ўринни эгаллаган. Мусобақа биринчилиги Россия жамоасига насиб этган бўлса, 2-ўринни Беларусь жамоаси банд этган.
Аввалроқ Москва вилоятида жойлашган «Алабино» полигонида «АрМИ–2021» Халқаро армия ўйинлари «Танк биатлони» мусобақасининг дастлабки босқичи бўлиб ўтгани маълум қилинган. Шунингдек, Фарғонада Халқаро армия ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақасига старт берилгани хабар қилинган.
