Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонлари 30 август куни Давлат тест маркази томонидан махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кириш имтиҳонлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда ташкил этилиб, заруриятга кўра икки сменада ўтказилади.
Кириш тест имтиҳонларига рухсатномани олиш бўйича 28 август куни қўшимча хабар берилади.