Ўзбекистонда энг кенг тарқалган коронавирус штамми қайси экани маълум бўлди

Ўзбекистонда энг кенг тарқалган коронавирус штамми «дельта» экани аниқланди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилган. Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «дельта» штаммининг улуши 82 фоизни ташкил этган, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Иккинчи ва учинчи ўринларни «альфа» (10,3 фоиз) ва «20А» (7,7 фоиз) штаммлари эгаллаган.

Таъкидланишича, Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга қуйидагича изоҳ берган:

«Сўнгги ҳафталарда коронавируснинг «дельта» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўрт қисмигача ошди. «Ҳинд штамми» деб номланувчи вирус тури «Ухан» ва «Британия» версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши билан хавотирга солади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили коронавируснинг «дельта» штаммига қарши курашиш йўлини айтгани хабар қилинганди. Шунингдек, олимлар коронавируснинг «дельта» штаммига қарши энг самарали вакцинани аниқлагани ва коронавируснинг «дельта» штамми қайси ўта юқумли касалликка ўхшаши айтилгани маълум қилинган.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео