Ўзбекистонда суғурта шартномалари фақат давлат тилида тузиладиган бўлди

Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Маълум қилинишича, қонун суғурта фаолиятини тартибга солиш, соҳада илғор халқаро тажрибаларни жорий қилиш ҳамда суғурта соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Шунингдек, суғурта турларини кўпайтириш, барқарорлигини таъминлаш билан мутаносиб равишда аҳолининг суғурта маданиятини ошириш ҳам назарда тутилган.

Қонунга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (суғурта ташкилотлари, суғурта брокерлари, аджастерлар, ассистанслар, актуарийлар, сюрвеерлар) ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланади. Қолаверса, суғурта шартномаларини электрон тарзда интернет орқали тузиш жараёни қонун билан мустаҳкамланмоқда.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Қайд этилишича, ҳар томонлама пишиқ-пухта ишлаб чиқилган қонун суғурта соҳасида тажрибадан ўтган миллий амалиёт ва халқаро тамойилларга асосланган. Қонун билан эндиликда суғурта шартномаларининг фақат давлат тилида тузилиши белгиланмоқда. Шунингдек, қонун соҳадаги кўплаб вазифани ҳал этишга қаратилмоқда. Жумладан, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятини жонлантириш, умумий суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтиришга йўналтирилган.

Шунингдек, суғурта хизмати истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, аҳолининг бу борадаги саводхонлиги ва ишончини ошириш, суғурта бозорининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш каби масалалар ҳам камраб олинмоқда. Таъкидланишича, қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Аввалроқ Сирдарёда 1 июлдан давлат тиббий суғуртаси жорий этилиши хабар қилинган. Шунингдек, депутатлар давлат идораларига мурожаатлар давлат тилида бўлиши кераклиги ҳақидаги таклифни маъқулламагани ва Ўзбекистонда объектларга давлат тилида ном бериш хизмати кўрсатилиши хабар қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023