Ўзбекистонлик мигрантларга давлат ҳисобидан пул берилиши ҳақида хабар тарқалди
Ўзбекистон мигрантларга давлат ҳисобидан бир марталик маблағ берилиши ҳақида хабар тарқалганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқ саҳифаларида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Антикризисний» жамғармаси ташкил этилиб, меҳнат мигрантларига пул тарқатилаётгани, бунинг учун анкетда тўлдириб, 470 рубль тўлов қилиш кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияга ишлашга юборилган ўзбекистонликлар маоши тўланмай, мажбурий ишлатиб келингани хабар қилинганди. Шунингдек, Россияда мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўзбекистонлик фуқаролар ватанга қайтарилиши ва Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинган.