Қашқадарёда эркак ўз ўғлини ўлдиргани юзасидан қўшимча маълумот берилди — видео

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 25 август куни ота ўз ўғлини темир бўлгаги билан уриб ўлдиргани хабар қилинганди. «Nasafnews» ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram / @nasafnewsuz

Хабар қилинишича, Чироқчи тумани Тарағай маҳалласида 24 августдан 25 августга ўтар кечаси соат 00:00 атрофида А.Б. исмли эркак уйига келган, уйда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда бўлган ўғли билан тортишиб қолиб, темир бўлаги билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Ўғил 25 август соат 03:00 атрофида яшаш уйида вафот этган.

Қайд этилишича, Тарағай маҳалласи раиси марҳумнинг оила аъзоларига ҳолатни зудлик билан ички ишларга етказиш кераклигини, барибир қачондир вазият ойдинлашишини ва қабр очилишини айтган.

«Мутахассислар келди, кўрди, текширди. Қарасак, марҳум йигитнинг юзи йўқ. Башара ёрилиб кетган. Орқаларига темир билан урган», — деган маҳалла раиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёлик аёл ўғлини пичоқлаган шахсга чора кўрилмаганини маълум қилганди. Шунингдек, Бухорода ота 10 ёшли ўгай ўғлини пичоқлагани ва Тошкентда ўз ўғлини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган отага суд ҳукми ўқилгани хабар қилинганди.

«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Янгиликлар22:43 | 26.1.23
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Қашқадарё филиали собиқ бошлиғи 1,8 млрд сўмни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Янгиликлар22:10 | 26.1.23
Ўзбекистон банкоматларида Humo ва Uzcard интеграция қилинади
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Янгиликлар21:42 | 26.1.23
Андижонда қариндоши томонидан аёл ва унинг вояга етмаган жияни ўлдириб кетилди
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Янгиликлар21:00 | 26.1.23
Бугун оқшоми. Қирғизистонга ташриф буюрган Мирзиёев, муаллифлар мафияси ҳақида гапирган Алламжонов ва аномал совуқ сабаб киритилган чекловларнинг бекор қилиниши
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда
Янгиликлар18:38 | 26.1.23
Россия ҳукумати яна 200 минг кишини сафарбарликка жалб этишни режалаштирмоқда. Кремль расмийлари бу маълумотни рад этмоқда