11:43 | 27.08.21 424

Қирғизистон аҳолиси мамлакатнинг Ўзбекистон билан муносабатларига баҳо берди

Ўтказилган сўровномада бошқа давлатлар ҳам бор

Қирғизистоннинг 17 фоиз аҳолиси мамлакатнинг Ўзбекистон билан муносабатларини яхши деб баҳолади. Бу ҳақда Center for Insights in Survey Research халқаро институти буюртмаси бўйича ўтказилган «SIAR Research and Consulting» тадқиқотига таяниб, «24.kg» хабар берди.

Фото: Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, респондентларнинг яна 60 фоизи муносабатларни қайсидир маънода яхши эканига ишонч билдирган, фақат 3 фоизи алоқаларни ёмон деб баҳолаган. Ўз навбатида, қирғизистонликлар мамлакатнинг бошқа давлатлар билан муносабатига ҳам баҳо берган. Жумладан, уларнинг 55 фоизи Тожикистон билан муносабатларнинг ёмонлигини айтган. Ҳамда 51 фоиз овоз Қирғизистон ҳукумати бу мамлакат билан ўзаро алоқаларни давом эттираётганидан мамнун эмаслигини билдирган. Респондентларнинг фақат 1 фоизи икки томонлама алоқа яхши ривожланаётганига умид билдирган.

Инфографика: Center for Insights in Survey Research
Инфографика: Center for Insights in Survey Research

Шунингдек, 40 фоизи респондент Россия билан муносабатларни жуда яхши деб баҳолаган, 52 фоизи муносабатларнинг қайсидир маънода яхши эканига ишонган, фақат 5 фоизи ёмон деб ҳисобалаган. Тадқиқотда Қирғизистон аҳолиси Туркия, Қозоғистон, Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, АҚШ, Канада билан алоқаларга ҳам баҳо берган.

Аввалроқ Қирғизистон президентига мамлакат аҳолисининг неча фоизи ишониши маълум қилинганди. Шунингдек, Қирғизистон президентининг Марказий Осиё–БМТ саммитини ўтказиш таклифи ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 210
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 100
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 694
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 232
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466