Қора денгизни ҳам номаълум шилимшиқ суюқлик қоплади — видео
Қора денгизнинг Украинадаги қисмини Одессада кузатилган кучли ёмғирдан сўнг оқ рангдаги номаълум шилимшиқ суюқлик қоплади. Бу ҳақда «Униан» хабар берди.

Маълум қилинишича, эълон қилинган тасвирлар Аркадия курортидан суратга олинган. Ҳодиса оқибатида қирғоқ кўпикка ўхшаш йирик ҳажмдаги шилимшиқ оқ доғлар билан қопланган. Таъкидланишича, номаълум модда атроф-муҳитга бадбўй ҳид тарқатмоқда.
Маълумот учун, Туркиядаги Мармар денгизни ҳам шилимшиқ суюқлик қоплагани ҳақида хабар берилганди. Эрдўғон 300 кишидан иборат гуруҳ Мармар денгизининг 90 дан ортиқ нуқталарида текширув ишларини олиб бораётганини маълум қилганди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, шилимшиқ суюқликнинг тарқалишига иқлим ўзгариши ва сувнинг ифлосланиши сабаб бўлган. Ҳамда Туркиядаги Мармар денгизи экологик фалокат ёқасида экани таъкидланган.
Аввалроқ Греция қирғоқларини ҳам шилимшиқ суюқлик қоплаганди. Шу билун бирга, Аргентинадаги дарё пушти рангга кирган.
