Сенат Мажбурий ижро бюросига сўров юборди

Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига юборилган парламент сўровининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш ҳолати ҳамда бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган. Президентнинг 2017 йил 29 майдаги фармони ҳамда 2017 йил 30 майдаги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган.

Қайд этилишича, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра бажармаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш белгиланди. Бироқ сенаторлар бугунги кунда бюро органларининг фаолиятида айрим тизимли камчиликлар мавжуд эканини таъкидлаган.

Таҳлилларга кўра, бюро органлари 2020 йил 1 январь ҳолатида жиноят, маъмурий, фуқаролик, иқтисодий судлар ва бошқа органларнинг жами 48,7 триллион сўмлик 3 788 927 та ижро ҳужжати иш юритувда бўлган. Йил давомида 34,5 триллион сўмлик 2 698 476 та ижро ҳужжати тамомланган ва тугатилган. Шундан 15,1 триллион (31 фоиз) сўмлик 2 124 591 та (56 фоиз) ижро ҳужжати амалда ундирилган. Уларнинг 7,6 триллион сўмлик 742 476 та ижро ҳужжати муддати бузилган ҳолда ижро этилган. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, 14,2 триллион сўмлик 1 090 451 та ижро ҳужжати қолдиқ бўлиб ўтган. Шулардан 3,2 триллион сўмлик 368 250 таси (40 фоиз) икки ойлик муддати ўтган ижро ҳужжатлари ҳисобланади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Шунингдек, норматив ҳужжатларга асосан битта ижрочига бир ойда 19 та ижро ҳужжати ва бир йилда эса 227 та ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш имконияти мавжудлиги кўрсатилган. 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, бюро органларида жами 2320 нафар давлат ижрочиси фаолият юритади. Ҳар бир давлат ижрочиси бир ойда ўртача тамомлаган ишлари 106 та, кунлик эса 5 та ижро ҳужжатига тўғри келмоқда. Қолдиқдаги 1 090 451 та ижро иши бўйича ҳар бир давлат ижрочисига бир ойда ўртача 470 та ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳам қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд. Жумладан, бюро иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича судлардан ҳар ҳафтанинг белгиланган кунлари ундирувчи билан кўришиб туриш тўғрисида ижро ҳужжатлари мавжуд. Лекин «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунда бунга оид бирор модда кўрсатилмаган. Шунингдек, меҳнат қонунчилигида механизм назарда тутилмаган. Натижада давлат ижрочилари ишларини амалга ошириш учун дам олиш кунлари ҳам ишлашга мажбур бўлмоқда.

Бундан ташқари, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 80-моддасида ундирувдаги 6 та талаб назарда тутилган. Хусусан, биринчи навбатда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар, меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган алиментлар ундириш, муаллифлик шартномалари, ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш, адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш бўйича талаблар қаноатлантирилиши белгиланган.

Қайд этилишича, шунга қарамай, ундирувчи фуқаролар ва тадбиркорлар иккинчи ва олтинчи босқичда кўрсатилган. Шу сабабли фуқаролар ва тадбиркорлар фойдасига ундирилиши керак бўлган қарздорлик ундирилмай, тадбиркорлик фаолиятига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Бу эса суд ва бошқа органларнинг ижроси ўз вақтида таъминланмай, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани танқид қилинган.

Таъкидланишича, масала юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига парламент сўрови юбориш бўйича Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилнинг 7 ойида МИБ томонидан давлат фойдасига қанча маблағ ундирилгани ва қарздорлиги бор фуқаро хорижга чиқа олиш-олмаслиги маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023