Шавкат Мирзиёев АҚШ президентига мактуб йўллади
Шавкат Мирзиёев 27 август куни АҚШ президенти Жозеф Байденга мактуб ёзди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.

Маълум бўлишича, мактубда давлат раҳбари Афғонистоннинг Кобул шаҳри халқаро аэропорти ҳудудида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида АҚШ ҳарбий хизматчилари қурбон бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилиб, вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Кобулдаги терактларни қатъиян қоралаши маълум қилинган.