Шавкат Мирзиёев Навоийга жўнаб кетди
Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоятда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади. Давлат раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Навоийга ташриф буюриши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.