Ўзбекистон Кобулдаги терактларни қатъиян қоралади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги террористик ҳужум бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон Кобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди.
«Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндашув намоён этишга чорлаймиз. Ушбу шафқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этамиз. Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади», дейилган вазирлик мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият юзасидан баёнот берганди.
