«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг собиқ президентини ҳибсга олгани ҳақидаги хабарларга жавоб берди

«Толибон» ҳаракати сиёсий бюроси расмий вакили Муҳаммад Наим Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ўз ихтиёри билан Кобулда эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Наимнинг сўзларига кўра, афғон сиёсатчиларининг мажбуран ҳибсга олиниши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва мазкур хабарлар билан нима назарда тутилганини билмайман. Уларга нисбатан чекловлар қўйилгани эса қуруқ гап», — деган у.

Шунингдек, ҳаракат расмийси собиқ президент ва Миллий ярашув кенгаши раҳбарининг, жумладан, барча афғонларнинг хавфсизлиги Ислом амирлиги («Толибон» сиёсий тизимининг номи) ваколатига киришини таъкидлаган.

Маълумот учун, «CNN» телеканали «Толибон» ҳаракати собиқ президент Карзайнинг соқчиларидан қуролларини тортиб олгани, шунингдек, унинг машиналарини мусодара қилганини, Абдулла ҳам соқчисидан маҳрум этилганини хабар қилганди. Шу билан бирга, икки сиёсатчи Кобулда уй қамоғида экани айтилганди.

Аввалроқ Афғонистон вице-президенти ҳукумат қулашининг сабабларини маълум қилганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги айбловларга жавоб қайтарганди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023