«Толибон» ҳаракати Кобул аэропортида ИШИДнинг 3 нафар террорчисини қўлга олгани айтилмоқда

«Толибон» ҳаракатининг «Бадри 313» махсус бўлинмаси Кобул аэропортига кираверишда ИШИДнинг 3 нафар террорчисини қўлга олгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, террорчилар аэропортга киришга уринаётган пайтда ушланган. Ижтимоий тармоқларда эса уларнинг фотосурати тарқалган.

Фото: «Sputnik Афғонистон»

Маълумот ўрнида, аввалроқ Кобул аэропортида номаълум шахс ўзини портлатиб юборганди. Маълум бўлишича, портлаш содир бўлганини АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби тасдиқлаган. «Биз Кобул аэропорти ташқарисидаги портлашни тасдиқлашимиз мумкин. Ҳозирда қурбонлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Имкон борича қўшимча маълумот берамиз», деб ёзган у Twitter саҳифасида.

Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлган, камида 15 киши, жумладан, америкалик аскарлар ва афғонлар жароҳатланган.

«Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бу худкушлик ҳужуми ва жангчи билан коалиция ўртасида кичик отишма», деб ёзган воқеа ҳақида афғонистонлик журналист Билол Сарвари «Twitter» саҳифасида.

«Wall Street Journal» нашрининг ёзишича, фожиа инглизлар истиқомат қилган Барон меҳмонхонаси яқинида содир бўлган. Оммавий ахборот воситаларида иккинчи портлаш хавфи ҳақида хабар тарқалган.

Аввалроқ дунёдаги 4 та давлат Кобул аэропортида террорчилик содир бўлишидан огоҳлантирганди. Шунингдек, аэропортда ёнғин содир бўлгани хабар қилинган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023