Туркия Грецияга уруш билан таҳдид қилгани айтилди

Туркия халқаро денгиз ҳуқуқини бузган ҳолда Грецияга уруш билан таҳдид қилгани айтилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум бўлишича, бу гапни Греция ташқи ишлар вазири Никос Дендиас АҚШ Сенати Ташқи ишлар қўмитаси раиси Роберт Менендес билан учрашувдан сўнг айтиб ўтган. Вазирнинг сўзларига кўра, агар Афина ҳудудий сувларини Эгей денгизидаги 6 денгиз милидан 12 денгиз милигача кенгайтирса Туркия Греция оролларининг суверенитетига таҳдид қилади.

Греция вазирининг баёноти мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати томонидан тарқатилган. «Туркия ҳар куни ҳеч қандай эътирозга ўрин йўқ жойда Греция оролларининг суверенитетига қарши чиқади. Улар барча қонун нормаларини бузган ҳолда, агар Греция оролларнинг ҳудудий сувларини кенгайтиришдек ажралмас ҳуқуқидан фойдаланса, уруш қилиши билан таҳдид қилади», — деган Дендиас.

Дендиаснинг фикрича, АҚШ, Греция ва бошқа давлатларнинг устувор вазифаларидан бири ўз минтақасида беқарорликка ҳисса қўшадиган мамлакатларга қурол-яроғнинг илғор тизимини экспорт қилишни тақиқлаш бўлиши керак.

Аввалроқ Туркия Грецияга қарши шикоят билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотига мурожаат қилганди. Шунингдек, Туркия расмийлари Грециянинг Афина меморандуми шартларини бажармаганига жавобан Эгей денгизининг халқаро қисмини ҳарбий машқлар зонаси деб эълон қилган.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023